ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда белгиланган.
Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.
Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.
Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида илк бор халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтган эди. Унда дунёнинг 74 та давлатидан 160 дан зиёд вакиллар қатнашган.