Тадбирда 20 та давлатдан 58 нафар ижрочилар; 11 та давлатдан 23 нафар конференция иштирокчилари; 42 та давлатдан 45 нафар меҳмонлар; 18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Халқаро бахшичилик фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Белгия, Россиянинг Бошқиртистон ҳамда Хакасия ҳудудлари ва бошқа давлатлардан маҳоратли бахшива достон ижрочилари иштирок этишди. Тадбирга 86 та давлатдан хорижий иштирокчилар таклиф этилди.
Фестивалнинг Тошкент ва Термиз шаҳарларида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлари (штаби) ташкил қилинди. Бу гуруҳлар таркибига юксак касбий маҳоратга эга бўлган сценаристлар, режиссёрлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар жалб этилди.
Халқаро бахшичилик санъати фестивалига хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурда кечки пайтларда хорижий ва маҳаллий иштирокчиларнинг концертлари ташкил этилди.
Хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси инглиз ва рус тилларига таржима қилинди. Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун Термиз давлат университети хорижий филология факультети ўқитувчилари ва талабаларидан 100 нафар (90 нафари инглиз ва 10 нафари немис тилида) таржимонлар тайёрланди.
Фестивалнинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik фоторепортажида томоша қилинг.