ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар улуши беш фоизга яқинни ташкил қилмоқда, аммо вакциналарнинг каттагина қисмини бой давлатлар олган, деб хабар қилди Bloomberg.
Агентлик маълумотига кўра, эмлаш ишларининг умумий миқдоридан 40%и 27та ўзига тўқ давлатларда амалга оширилган. Бу давлатлар умумий аҳолиси дунё аҳлининг 11 фоизини ташкил этади.
Шу билан бирга, қашшоқ давлатларда вакцина олиш кўрсаткичи умумий миқдордан 1,6%ни ташкил қилади.
Шу тарзда, қашшоқ мамлакатлар аҳолиси 25 марта секинроқ эмланмоқда.
Америка Қўшма Штатларида эмлаш ишлари эмланиш кўрсаткичининг 24 фоизини ташкил қилган, Штатларда Ер аҳолисининг 4,3 фоизи истиқомат қилади.
Масалан, Покистонда ўз навбатида инсониятнинг 2,7% яшайди. Аммо у ерда вакциналаш улуши жаҳондаги кўрсаткич билан солиштирганда атиги 0,1% ни ташкил этмоқда. Бой давлатларда барча фуқароларни бир неча марта эмлашга етадиган миқдорда вакциналарни сотиб олиш тенденцияси сақланиб қолмоқда, дея аниқлик киритади агентлик.
Африка энг камбағал минтақа бўлгани ҳолда, у ерда COVID-19га қарши эмланиш кўрсаткичи энг пастдир. 54та давлатдан фақат учтасида 1%дан кўп аҳоли эмланган, 20та давлатда эса коронавирусга қарши вакциналаш кампаниялари ҳали бошланмаган.