ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Москса шаҳрига мунтазам парвозлар учун чипта нархини очиқлади.
Аввалроқ 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб компания ҳафтасига бир марта ҳар шанба кунлари Тошкент – Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклаши маълум бўлганди.
“Москва шаҳрига мунтазам қатновлар учун чипта нархи 4 200 000 сўмдан ошмайди”, - дейилган хабарда.
“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди
© “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати
Парвоз қилмоқчи бўлганлар Россияга келишдан аввал 3 кундан ошмаган ҳолда коронавирусга ПЗР усулида (рус ёки инглиз тилида) тест топшириши зарур.
Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам парвозлар 2021 йил 1 апрелдан қайта тикланиши хабар қилинган эди.