“Бухоро” нефт заводи вақтинча тўхтатилди

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 5 апрелдан 10 кун муддатга тўхтатилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Жорий таъмирлаш ишларига Россиянинг “ХимМонтажНаладка” компанияси жалб қилинган бўлиб, технологик қурилмадаги печь қувурларини замонавий усулларда тозалаш ишлари амалга оширилади.
“Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” технологик қурилмасида мавжуд эски турдаги катализаторни Франциянинг “Axens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “HR-608” янги турдаги катализаторига алмаштирилади.
Заводда таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш жадваллари ишлаб чиқилган.
Истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш юзасидан барча чоралар кўрилган бўлиб, нефт маҳсулотлари захираси яратилган.