https://sputniknews.uz/20210408/buxoro-neft-zavodi-vaqtincha-toxtatildi-18226551.html
“Бухоро” нефт заводи вақтинча тўхтатилди
“Бухоро” нефт заводи вақтинча тўхтатилди
Sputnik Ўзбекистон
“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилди. 08.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-08T14:47+0500
2021-04-08T14:47+0500
2021-04-08T14:47+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18217707_40:303:947:813_1920x0_80_0_0_ac67925d0e21c30f9993c4452ef025d0.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 5 апрелдан 10 кун муддатга тўхтатилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.Жорий таъмирлаш ишларига Россиянинг “ХимМонтажНаладка” компанияси жалб қилинган бўлиб, технологик қурилмадаги печь қувурларини замонавий усулларда тозалаш ишлари амалга оширилади.“Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” технологик қурилмасида мавжуд эски турдаги катализаторни Франциянинг “Axens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “HR-608” янги турдаги катализаторига алмаштирилади.Заводда таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш жадваллари ишлаб чиқилган.Истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш юзасидан барча чоралар кўрилган бўлиб, нефт маҳсулотлари захираси яратилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18217707_249:303:857:759_1920x0_80_0_0_b6e362f20a45f6d833a648b692817ff2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
“Бухоро” нефт заводи вақтинча тўхтатилди
“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 5 апрелдан 10 кун муддатга тўхтатилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Жорий таъмирлаш ишларига Россиянинг “ХимМонтажНаладка” компанияси жалб қилинган бўлиб, технологик қурилмадаги печь қувурларини замонавий усулларда тозалаш ишлари амалга оширилади.
“Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” технологик қурилмасида мавжуд эски турдаги катализаторни Франциянинг “Axens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “HR-608” янги турдаги катализаторига алмаштирилади.
Заводда таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш жадваллари ишлаб чиқилган.
Истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш юзасидан барча чоралар кўрилган бўлиб, нефт маҳсулотлари захираси яратилган.