Россия элчиси қачон АҚШга қайтади

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Москвага 17 март куни маслаҳатлашиш учун чақирилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов яқин кунларда, ҳойнаҳой, Вашингтонга қайтмайди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
“Бу яқин кунлар масаласи эмас. Муддатни Вашингтон томонидан икки томонлама трекда қайси қадамларни ташлашига қараб белгилаймиз”, - деди Рябков.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва АҚШ икки томонлама муносабатларни яхшилаш сари бирор бир чора кўришини кутяпти.
“Оғир муносабатлар”. Нега Россия элчиси АҚШга қайтиши лозим
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Москвага 17 март куни маслаҳатлашиш учун чақирилган эди. Бу Америка етакчиси Жо Байденнинг ABC телеканалига берган интервьюсидан кейин рўй берди. Интервью пайтида Оқ уй раҳбари журналистнинг у Владимир Путинни “қотил” (killer) деб ҳисоблайдими деган савол “ҳа” деб жавоб берганди.
Путин бунга жавобан унга соғлик-саломатлик тилади ва “бошқа кишиларга баҳо бериш – ойнага қараш билан баробар эканини” қайд этди. Қолаверса, Россия президенти Байденга мунозарани жонли эфирда давом эттиришни таклиф қилиб, суҳбатни пайсалга солмасликка чақирди.
Москвада Антонов қатор учрашувлар, хусусан, ТИВ, Давлат думаси, Федерация Кенгашида ўтказди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, элчининг Вашингтонга қайтиши тўғрисидаги қарорни президент қабул қилади.