https://sputniknews.uz/20210407/rossiya-elchisi-qachon-aqshga-qaytadi-18199326.html
Россия элчиси қачон АҚШга қайтади
Россия элчиси қачон АҚШга қайтади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов яқин кунларда, ҳойнаҳой, Вашингтонга қайтмайди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ
2021-04-07T14:02+0500
2021-04-07T14:02+0500
2023-04-05T18:33+0500
россия
ақш
россия тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18198566_0:0:2791:1571_1920x0_80_0_0_42fb1848552610a93546e4a204ba5a81.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов яқин кунларда, ҳойнаҳой, Вашингтонга қайтмайди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.“Бу яқин кунлар масаласи эмас. Муддатни Вашингтон томонидан икки томонлама трекда қайси қадамларни ташлашига қараб белгилаймиз”, - деди Рябков.Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва АҚШ икки томонлама муносабатларни яхшилаш сари бирор бир чора кўришини кутяпти. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Москвага 17 март куни маслаҳатлашиш учун чақирилган эди. Бу Америка етакчиси Жо Байденнинг ABC телеканалига берган интервьюсидан кейин рўй берди. Интервью пайтида Оқ уй раҳбари журналистнинг у Владимир Путинни “қотил” (killer) деб ҳисоблайдими деган савол “ҳа” деб жавоб берганди.Путин бунга жавобан унга соғлик-саломатлик тилади ва “бошқа кишиларга баҳо бериш – ойнага қараш билан баробар эканини” қайд этди. Қолаверса, Россия президенти Байденга мунозарани жонли эфирда давом эттиришни таклиф қилиб, суҳбатни пайсалга солмасликка чақирди.Москвада Антонов қатор учрашувлар, хусусан, ТИВ, Давлат думаси, Федерация Кенгашида ўтказди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, элчининг Вашингтонга қайтиши тўғрисидаги қарорни президент қабул қилади.
https://sputniknews.uz/20210323/ogir-munosabatlar-nega-rossiya-elchisi-aqshga-qaytishi-lozim-17915033.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18198566_0:0:2501:1876_1920x0_80_0_0_37f6a4eb08d27e78c809d9dc39ed9b31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, россия тив
Россия элчиси қачон АҚШга қайтади
14:02 07.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Москвага 17 март куни маслаҳатлашиш учун чақирилган эди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов яқин кунларда, ҳойнаҳой, Вашингтонга қайтмайди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Сергей Рябков
маълум қилди. “Бу яқин кунлар масаласи эмас. Муддатни Вашингтон томонидан икки томонлама трекда қайси қадамларни ташлашига қараб белгилаймиз”, - деди Рябков.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва АҚШ икки томонлама муносабатларни яхшилаш сари бирор бир чора кўришини кутяпти.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Москвага 17 март куни маслаҳатлашиш учун чақирилган эди. Бу Америка етакчиси Жо Байденнинг ABC телеканалига берган интервьюсидан кейин рўй берди. Интервью пайтида Оқ уй раҳбари журналистнинг у Владимир Путинни “қотил” (killer) деб ҳисоблайдими деган савол “ҳа” деб жавоб берганди.
Путин бунга жавобан унга соғлик-саломатлик тилади ва “бошқа кишиларга баҳо бериш – ойнага қараш билан баробар эканини” қайд этди. Қолаверса, Россия президенти Байденга мунозарани жонли эфирда давом эттиришни таклиф қилиб, суҳбатни пайсалга солмасликка чақирди.
Москвада Антонов қатор учрашувлар, хусусан, ТИВ, Давлат думаси, Федерация Кенгашида ўтказди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, элчининг Вашингтонга қайтиши тўғрисидаги қарорни президент қабул қилади.