Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди

Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия “Иннопром” кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини берди. Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси эса “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуасидир.
Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.
Автозавод матбуот хизматининг маълум қилишича, “Соболь 4×4” тез ёрдам машинаси панорамали ойна, юқори иссиқ ва шовқиндан ҳимоя қилиш тизимига эга. Автомобиль кислород бериш тизими ва кўчма аравачалар билан жиҳозланган.
Машины скорой помощи "Соболь 4×4", переданные Россией Узбекистану в рамках "Иннопрома"
“ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.
Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.
“Бугун (5 апрель – таҳр.) топширилган машиналар республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни, айниқса бу олис аҳоли пунктларига тааллуқли, яхшилаш имконини беради. Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳамкасблар ва тиббиёт ходимлари машиналаримизнинг юқори сифатини қайд этишди”, - деди Нижегородская вилояти губернатори Глеб Никитин.
Мобильные медицинские комплексы "ГАЗель NEXT", переданные Россией Узбекистану в рамках "Иннопрома"
Горький заводи ҳам “Иннопром” кўргазмасида ўз маҳсулотларини қўйган: йўловчи ташиш, коммунал хизмат, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари автомобиллари.