https://sputniknews.uz/20210406/rossiya-ozbekistonga-20-ta-zamonaviy-tez-yordam-mashinasini-topshirdi-18171553.html
Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди
Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия “Иннопром” кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини берди. Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси
2021-04-06T11:16+0500
2021-04-06T11:16+0500
2021-04-06T11:19+0500
иннопром 2021
ўзбекистон
тошкент
автомобил
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18169216_0:186:1280:906_1920x0_80_0_0_c1be777269e516806a6575412a81869d.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия “Иннопром” кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини берди. Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси эса “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуасидир.Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.Автозавод матбуот хизматининг маълум қилишича, “Соболь 4×4” тез ёрдам машинаси панорамали ойна, юқори иссиқ ва шовқиндан ҳимоя қилиш тизимига эга. Автомобиль кислород бериш тизими ва кўчма аравачалар билан жиҳозланган. “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.“Бугун (5 апрель – таҳр.) топширилган машиналар республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни, айниқса бу олис аҳоли пунктларига тааллуқли, яхшилаш имконини беради. Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳамкасблар ва тиббиёт ходимлари машиналаримизнинг юқори сифатини қайд этишди”, - деди Нижегородская вилояти губернатори Глеб Никитин.Горький заводи ҳам “Иннопром” кўргазмасида ўз маҳсулотларини қўйган: йўловчи ташиш, коммунал хизмат, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари автомобиллари.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18169216_75:86:1240:960_1920x0_80_0_0_2940fe2c2dc4def6516e170aeb30e722.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иннопром 2021, ўзбекистон, тошкент, автомобил, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
иннопром 2021, ўзбекистон, тошкент, автомобил, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди
11:16 06.04.2021 (янгиланди: 11:19 06.04.2021) Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия “Иннопром” кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини берди. Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси эса “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуасидир.
Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.
Автозавод матбуот хизматининг
маълум қилишича, “Соболь 4×4” тез ёрдам машинаси панорамали ойна, юқори иссиқ ва шовқиндан ҳимоя қилиш тизимига эга. Автомобиль кислород бериш тизими ва кўчма аравачалар билан жиҳозланган.
“ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.
Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.
“Бугун (5 апрель – таҳр.) топширилган машиналар республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни, айниқса бу олис аҳоли пунктларига тааллуқли, яхшилаш имконини беради. Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳамкасблар ва тиббиёт ходимлари машиналаримизнинг юқори сифатини қайд этишди”, - деди Нижегородская вилояти губернатори Глеб Никитин.
Горький заводи ҳам “Иннопром” кўргазмасида ўз маҳсулотларини қўйган: йўловчи ташиш, коммунал хизмат, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари автомобиллари.