Москвада мигрантлар учун патент электрон бўлиши мумкин

Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Москвада чет эллик фуқароларга ишлаш учун бериладиган патентлар электрон бўлади. Россия ИИВнинг тегишли буйруқ лойиҳаси ҳуқуқий ахборот интернет порталида чоп қилинган.
“Федерал аҳамиятга эга Москва шаҳри ҳудудида электрон маълумот ташувчи карта кўринишидаги патент ... жорий қилинсин”, - дейилган ҳужжатда.
Россияда мигрантлар учун “Госуслуги” муқобили яратилади
Таъкидланишича, янги механизм хизматларни мақбуллаштириш учун зарур.
ИИВнинг аниқлик киритишича, ҳозир меҳнат патентлари хорижликларга электрон кодсиз берилади. Ҳужжатнинг янги кўриниши патентларни қалбакиларидан ҳимоя қилиш даркор.
Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи