https://sputniknews.uz/20210401/rossiyada-qonunga-rioya-qiladigan-fuqarolarni-chiqarib-yuborishdan-himoya-qilishmoqchi-18078160.html
Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи
Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ИИВ қонун чиқарувчилар биргаликда унча катта бўлмаган қонунбузарлик учун қонунга риоя қилувчи мигрантларни мамлакатдан чиқариб
2021-04-01T13:04+0500
2021-04-01T13:04+0500
2021-04-04T15:15+0500
миграция
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078502_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_8bb428e92729f46ea72332dd9fb2f37b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ИИВ қонун чиқарувчилар биргаликда унча катта бўлмаган қонунбузарлик учун қонунга риоя қилувчи мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишдан ҳимоя қиладиган ҳужжат устида иш олиб бормоқда, дея ёзади “Парламентская газета”.Таъкидланишича, масалан, қизил чироқдан ўтиб кетганлик учун хорижликларни оиласидан айирмаслик керак. Шу боис улар учун чет эл фуқаролари чиқариб юбориладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш муҳим.Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг биринчи версияси 2021 йил апрелида тайёр бўлиши керак.Шундан сўнг депутатлар ИИВ вакиллари билан ҳужжатни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ тузади.Водолацкийнинг таъкидлашича, Россияда кўплаб хорижликлар узоқ йилдан буён яшаб келади, бу ерда уларнинг иши, оиласи бор. Фарзандлари дунёга келган. Бугунги кунда эса жамият тартибига таҳдтд солмайдиган бир неча жарима мигрантларни узоқ йилларга яқинларидан айириши мумкин.Янги ҳужжат эса вазиятни ўзгартириш даркор.“Агар мигрант бир йил давомида икки марта жаримага тортилса, уни Россияни уч йилга тарк этишга мажбурлашади. Қонунбузарлик иккитадан зиёд бўлса, унда 5 йилга. Қайта чиқариб юборилган тақдирда кириш тақиқи 10 йилга узайтирилади”, - дея аниқлик киритади эксперт.Водолацкий мавжуд ҳужжатдан унчалик катта бўлмаган ҳуқуқбузарликлар чиқариб ташланишини айтди.
https://sputniknews.uz/20210330/migrantlar-18044652.html
https://sputniknews.uz/20210329/rossiyada-migrantlar-uchun-gosuslugi-muqobili-yaratiladi-18009142.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18078502_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_d5af15ea600be480b79ba565497833f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция
миграция, мигрантлар, миграция
Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи
13:04 01.04.2021 (янгиланди: 15:15 04.04.2021) Давлат Думаси қизил чироқдан ўтиб кетганлик учун хорижликларни оиласидан айирмаслик керак деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ИИВ қонун чиқарувчилар биргаликда унча катта бўлмаган қонунбузарлик учун қонунга риоя қилувчи мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишдан ҳимоя қиладиган ҳужжат устида иш олиб бормоқда, дея
ёзади “Парламентская газета”.
Таъкидланишича, масалан, қизил чироқдан ўтиб кетганлик учун хорижликларни оиласидан айирмаслик керак. Шу боис улар учун чет эл фуқаролари чиқариб юбориладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш муҳим.
Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг биринчи версияси 2021 йил апрелида тайёр бўлиши керак.
Шундан сўнг депутатлар ИИВ вакиллари билан ҳужжатни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ тузади.
Водолацкийнинг таъкидлашича, Россияда кўплаб хорижликлар узоқ йилдан буён яшаб келади, бу ерда уларнинг иши, оиласи бор. Фарзандлари дунёга келган. Бугунги кунда эса жамият тартибига таҳдтд солмайдиган бир неча жарима мигрантларни узоқ йилларга яқинларидан айириши мумкин.
Янги ҳужжат эса вазиятни ўзгартириш даркор.
“Агар мигрант бир йил давомида икки марта жаримага тортилса, уни Россияни уч йилга тарк этишга мажбурлашади. Қонунбузарлик иккитадан зиёд бўлса, унда 5 йилга. Қайта чиқариб юборилган тақдирда кириш тақиқи 10 йилга узайтирилади”, - дея аниқлик киритади эксперт.
Водолацкий мавжуд ҳужжатдан унчалик катта бўлмаган ҳуқуқбузарликлар чиқариб ташланишини айтди.