ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Нидерландияда AstraZeneca вакцина билан эмланган аёл вафот этди. Бу ҳақда Голландиянинг Lareb тадқиқот маркази хабар қилди. РИА Новости.
Таъкидланишича, ўлим ўпка эмболия ва тромбоцитлар сонининг камайиши натижасида содир бўлди.
AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан кейин 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган беш нафар аёлда тромбоз ва тромбоцитлар камайиш ҳолатлари аниқланди.
Lareb маркази маълумотларига кўра, тромбоз ва тромбоцитлар камайиши аломатлари эмлашдан сўнг 7 ва 10 кун орасида пайдо бўлди.
Ҳозирги вақтда ЕИнинг айрим давлатлари салбий асоратлар туфайли AstraZeneca билан эмлашни тўхтатилганди. Европанинг ваколатли ташкилоти барча ҳолатларни текширмоқда, аммо ҳозиргача эмлашни давом эттириш мумкин деб ҳисоблайди.