Президентни Интернетда ҳақоратлаган ёки унга туҳмат қилганлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистон президентини Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди. Бундай шахслар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, президентни телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистонда энди оммавий тартибсизликка даъват қилганлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Илгари президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.