Ўзгидромет аҳолини 1-2 апрель кунларидаги совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда. 1-2 апрель кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати пасаяди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 1-2 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Шунинг учун 1-2 апрель кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
1 апрель куни кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 5-10° илиқ бўлади. 2 апрель куни кечаси 0-2° илиқ, баъзи жойларда ҳавода ва тупроқда 1-3° совуқгача бўлиши мумкин, кундуз куни 12-17° илиқ бўлади.