Ўзбекистон ва Хитой қўшма вакцина нархини ошкор қилмасликка келишиб олди

Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг нархи бўйича маълумотларни очиқламаслик тўғрисидаги давлатлараро шартнома имзоланган.
Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи бўлгани ва вакцинанинг III-босқич синовларида фаол иштирок этгани боис у махсус нархларда Ўзбекистонга сотилган.
Яъни Ўзбекистон вакцинанинг фақатгина ишлаб чиқариш харажатларини қоплаяпти.
Эмлаш биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинган. Бу вакцина мамлакатда 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилди ва 27 март куни унинг 1 миллион дозаси келтирилди. 1 апрелдан бу вакцина билан аҳолини эмлаш ишлари бошланади.