https://sputniknews.uz/20210330/emlash-birinchi-bolib-qaysi-hududlarda-boshlanadi-18040521.html
Эмлаш биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланади
Эмлаш биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги
2021-03-30T16:49+0500
2021-03-30T16:49+0500
2021-04-04T10:48+0500
жамият
эмлаш
нурмат отабеков
covid-19 умумжаҳон пандемияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18037735_0:197:2943:1852_1920x0_80_0_0_88598fff693a1d186457d4d5e4d66e44.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлаш ишлари биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланишига аниқлик киритди.Мамлакатга CОVAХ дастури орқали 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинган. Бундан ташқари, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди. Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади.Отабековнинг сўзларига қараганда, апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш ўтказилади. Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Июнь ойида эса бошқа ҳудудлар оммавий эмлаш билан қамраб олинади.“Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади”, - дея хулоса қилди Отабеков.
https://sputniknews.uz/20210329/birinchi-galda-kimlar-emlanadi-18013362.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18037735_105:0:2836:2048_1920x0_80_0_0_278a624133bd230fd0d0e8b191bfff94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, эмлаш, нурмат отабеков, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, эмлаш, нурмат отабеков, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Эмлаш биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланади
16:49 30.03.2021 (янгиланди: 10:48 04.04.2021) Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш “AstraZeneca” ва ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан бир пайтнинг ўзида бошланади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан
бошланади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлаш ишлари биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланишига
аниқлик киритди. Мамлакатга CОVAХ дастури орқали 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинган. Бундан ташқари, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси
келтирилди. Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади.
Отабековнинг сўзларига қараганда, апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш ўтказилади. Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Июнь ойида эса бошқа ҳудудлар оммавий эмлаш билан қамраб олинади.
“Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади”, - дея хулоса қилди Отабеков.