Арманистонда журналистга қўл кўтарган вазир истеъфога чиқди

Вазирдан нима сабабдан иш вақтида кафеда ўтирганини сўраган журналист дўппосланган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ереван кафеларидан бирида журналистни урган Арманистон юқори технологиялар саноати вазири Акоп Аршакян истеъфо берди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Facebook᾽даги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун вазир сифатида охирги иш куним. Амалдор тарафидан фуқарога қарши куч ишлатилиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман, биз зўравонликсиз йўли сари олға юришимиз шарт. Мен бунга ўрнак бўлишим шарт”, - дея ёзган арманистонлик амалдор.
Пашинян апрелда истеъфога чиқишини маълум қилди
Аршакян 18 март куни журналист Пайлак Фахрадянга ташланиб, уни дўппослаган эди. Бунга унинг вазирдан нима сабабдан иш вақтида кафеда ўтирганини сўрагани сабаб бўлган.