Пашинян апрелда истеъфога чиқишини маълум қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Oбуна бўлиш
Арманистон бош вазири апрель ойида истеъфога чиқади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян апрель ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар қилмоқда.
“Апрель ойида истеъфога чиқаман. Лекин кетиш учун эмас, балки навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтиши учун. Бу вақт давомида бош вазир вазифасини бажараман”, - деди Пашинян Армавир вилояти аҳоли билан учрашув вақтида.
Трёхсторонняя встреча президентов России, Азербайджана и Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Пашинян Арманистондан қочмоқчимаслигини айтди - бош вазир чиқишидан асосий иқтибослар
Мухолифат у Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолагандан сўнг ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён бош вазир истеъфони талаб қилиб, норозилик намойишларини ўтказиб келади.
18 март куни Пашинян мамлакат президенти ва уч партия етакчилари билан сиёсий маслаҳатлашувлардан кейин навбатдан ташқари парламент сайловлари 20 июнь куни бўлиб ўтишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0