Ўзбекистон ва Венгрия қайси соҳаларда ҳамкорликни кучайтиради

Венгрия бош вазирининг ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, Орбаннинг мамлакатга ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Улар Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Ташқи ишлар идоралари ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида англашув меморандуми, Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисида, Инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари, Маданият соҳасида ҳамкорлик дастури, Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимлардир.
Маросимда икки мамлакат вазирликликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
Ташриф доирасида Ўзбекистонда Дебрецен университетининг таълим дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги битим ҳам имзоланди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда Венгрия билан муносабатлар фаол ривожланиб, сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Биринчи навбатда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратдик. Сўнгги тўрт йилда товар айирбошлашни деярли уч баробарга ўсган. Бу кўрсаткични келгусида бир неча баробарга ошириш ниятидамиз.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Бунинг учун икки мамлакат бозорларига маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик, картошкачилик ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олингани айтилди.
Икки мамлакатнинг барча ҳудудларини фаол жалб этган ҳолда, ҳар йили Минтақалар форумини ўтказишга қарор қилинган.
Ўзбекистон ва Венгрия муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтармоқчи
Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон президенти саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётганини қайд этди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, таълим соҳасида алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Фан, маданият ва спорт соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштиришга ҳам келишиб олингани маълум қилинди.
Ўзбек олими Исоқ Иброҳим венгриялик машҳур Ҳерман Вамберининг дўсти ва шогирди бўлган, салкам ўттиз йил Будапештда яшаб, илмий фаолият олиб борган. У машҳур венгер ёзувчиси Янош Ароннинг “Ажойиб оҳунинг ҳикояти” асарини ўзбек тилига таржима қилган. Ушбу асар яқинда Мирзиёевнинг сўзбошиси билан Тошкентда нашр этилди.
Шавкат Мирзиёев подарил Виктору Орбану книгу "Легенда о прекрасной оленице" венгерского поэта Яноша Араня, переведенную на узбекский язык
Президент ўзбек ва венгер халқлари ўртасидаги тарихий дўстликнинг ёрқин ифодаси бўлган ушбу китобни Венгрия бош вазири Орбанга тақдим этди.