Ўзбекистон ва Венгрия муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтармоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Виктор Орбаннинг ташрифи Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқаларда янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тор доирада музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон етакчиси Виктор Орбаннинг ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.
Орбан Венгрия Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли янги соҳаларни ишга солиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
В резиденции Куксарой состоялась церемония встречи премьер-министра Виктора Орбана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан тор доирадаги музокаралар ўтказмоқда
Тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича қарашлар ва ёндашувлар умумий экани тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистон келди. Ташриф доирасида Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0