Жиззахда фуқарони ҳақорат қилган ЙПХ ходими маошининг 50 фоизидан айрилди

Жиззах вилояти ИИБ фуқарони сўккан ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатларини текширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Жиззах вилоятида фуқарони ҳақорат қилган йўл-патрул хизмати ходимига чора кўрилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими фуқарони сўкиб ҳақорат қилгани айтилган видео тарқалган эди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ҳодиса 2020 йилнинг 4 июль куни Жиззах вилоятида содир бўлган ва вилоят ИИБ хизмат текшируви ўтказган.
Қашқадарёда ЙПХ ходимининг баённомаси бекор қилинди, ўзига эса жазо қўлланди
“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Муродовга нисбатан “Лавозим маошининг 50% миқдорида жарима” жазоси тайинланган.