ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 25-26 март кунлари Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Марипов республикалар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, у Тошкентдаги “Технопарк” мажмуаси, IT-Park, “Crafers” ва “Ardent Foods” фабрикаларига, “Golden Moon” ҳамда “Orient Ceramic” заводларига боради.
Қолаверса, Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг янги биносига ташриф буюриш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 11-12 март кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.