Дори-дармон: Жапаров Қирғизистонда ўзбек-қирғиз қўшма корхонасини очишни таклиф қилди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
Жапаров Ўзбекистон ҳукуматига дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган қирғиз-ўзбек корхонасини очишни таклиф қилди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Садир Жапаров республика бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди.
Жапаров Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ривожланиши тўғрисида ижобий фикр билдириб, Қирғизистонда қўшма корхона ташкил этишни таклиф қилди. У икки мамлакат ҳукуматлари томонидан эришилган келишувлар бўйича ишларни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, музокаралар учун барча платформалардан мунтазам фойдаланишни таклиф қилди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 22та ҳужжат имзоланди
Президент биринчи навбатда икки томонлама ҳамкорлик бўйича қирғиз-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш учун янги платформага айланадиган ва трансчегаравий савдони ривожлантиришда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун имконият яратадиган қирғиз-ўзбек ишбилармонлар кенгашини яратиш тўғрисида ижобий гапирди.
Жапаров барча лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан қўшма қишлоқ хўжалиги корхоналарини яратиш муҳимлигини таъкидлади. Арипов Қирғизистон ҳукумати билан яқин ҳамкорликда икки давлат раҳбарларининг барча келишувларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0