ТОШКЕНТ, 24 мар —Sputnik. Пандемия билан курашга ҳукумат улкан пул харажат қилмоқда, лекин бюджетда ҳам пул кам, шуни учун кредит бозорига мурожаат қилишга тўғри келди. Натижада АҚШ давлат қарзи 28 триллион долларга етди – бу эса ЯИМдан кўп. Аслида бунча кўп қарз олиш мумкинми? Бунинг оқибатлари қандай бўлиши мумкин?
Қарз чуқури
АҚШ 2008 йилги кризисдан бошлаб қарзларини ошириб келаётган эди. Обама даврида қарз миқдори 9 триллионга Трамп даврида 7 триллионга кўпайди. 2018 йилда АҚШ давлат қарзи ЯИМнинг 78%ни ташкил қилди. Жаҳон банки бундай ҳажмдаги қарзларни жуда хавфли деб атайди.
ЖБ прогнозларига кўра АҚШ давлат қарзи 10 йилдан сўнг ЯИМдан ошиб кетиши керак эди. Лекин бу анча олдин юз берди – пандемия туфайли улкан харажатлар қилишга тўғри келди. Айрим манбааларга кўра ўтган йил даовмида АҚШ иқтисодига салкам 9 триллион доллар киритган.
Натжада эса – давлат қарзи 28 триллионга етди ва ЯИМнинг 101 %ини ташкил қилди.Бундай вазият фақат Иккинчи жаҳон урушидан сўнг содир бўлган эди, 1946 йилда -106%.
Лекин Федерал Резерв раҳбари Жером Пауэлл қарз бунчалик катта бўлиб кетганида ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти:
“Пандемия вақтида олинган улкан қарзлар иқтисодий инқирознинг олдини олишга ёрдам берди. Карантин, истемолчилар харажатларини қоплаш, бушаб қолган меҳмонхоналар ва ишсиз туриб қолган кемалар харажатларини қоплаш учун фойдаланилди. Арзон кредитлар ишламаётган корхоналар ходимларни ишдан бўшатмасдан сақлаб қолиш имконини берди. Улар ёрдамида ишсизларга нафақа берилди”, - дейди у.
Собиқ Моия вазири Ларри Саммерс айтишига қараганда, АҚШ иқтисодини бу даражада қўллаб-қувватлаш ортиқча иш бўлган. “Сиёсатчилар коронавирусга қарши курашни ҳарбий харажатларга тенглаштиришди ва иқтисодга триллионлаб доллар киритишди. Бюджет даромаларининг камайиб кетиши эса - ҳеч кимни хавотирга солмади”, - дейди у.
Ундан ҳам кўп
Давлат хазинасини тўлдириш ёмонлашиб бораётгани туфайли давлат облигациялар чиқариш орқали янада кўпроқ қарз олишга тўғри келмоқда. Олинган пуллар билан Давлат бюджети дефицити қопланмоқда.
2020 молия йилида (30 сентябрда тугаган) давлат бюджети дефицити 3 баравар ошиб 3,1 трилион долларни ташкил қилди. Коронавирусга қарши қабул қилинган барча чораларҳисобга олинганидан сўнг эса – 4 триллионга етади. Янгиқарз олмасдан илож йўқ.
АҚШ Федерал юбджети Қўмитаси хабарига кўра, иқтисод секин аста тикланган тақдирда 2025 йилга келиб АҚШнинг давлат қарзи ЯИМнинг 117%ини ташкил қилади.
Ҳозирча бу инвесторларнинг хавотирини уйғотаётгани ва АҚШга янада кўпроқ қарш олишга халал бераётгани йўқ. Чунки бу жуда осон ва арзон.
“Ҳукумат турли муддатга эга бўлган қимматли қоғозлар, облигация ва векселлар чиқаришда давом этмоқда. Бозор эса чексиз, чунки бу энг хавфсиз актив ҳисобланади”, - деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
“Қарз гўёки бепулдек туюлаяпти. Ҳозир биз фоиз ставкаси паст бўлгани туфайли кўплаб қарз олмоқдамиз, лекин бир кун келиб уларни қайтаришга тўғри келади”, - дейди сенатор Джон Тьюн.
Кейин нима бўлади
JP Morgan Asset Management айтишига қараганда қарзнинг ўзи эмас унинг харажатлари жуда муҳим.
“Ҳозир қарз миқдори кескин ошгани билан, унинг харажатлари 1990 ёки 2000 йилларга нисбатан жуда кам. Ўшанда қарз ЯИМнинг 50%идан кам миқдорини ташкил қилар бюджет эса профицит билан ишлар эди”, - дейди банк таҳлилчиси.
Кредитлар фоиз ставкалари ошиб кетса (кризис тугаб ва иқтисодий ўсиш ва инфляцияни кутиш бошланиши билан ана шундай бўлади) тўланадиган соф фоиз ставкалари ҳозирги 1,3 %дан 3,2 %гача ошади.
Бунда вазият мураккаблашади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра 2028 йилга келиб Америкаликлар фаат қарзга хизмат кўрсатиш учун давлат бюджетининг бешдан бир қисмини харажат қилишади.
Эътиборли томони шундаки, АҚШ давлат қарзининг ярми – хорижий инвесторларга тегишли ва улар орасида иккинчи ўринда – Хитой. АҚШ давлат қарзининг 1,1 триллионлик қисми Пекин қўлида бўлиб, баъзи-баъзида у қарзларни “распродажа”қилиш билан АҚШни қўрқитади.
Агар ана шундай вазият юз берса Федрезерв бозордан ўз қимматли қоғозларини сотиб олади. Бу эса АҚШ қимматли қоғозларига бўлган ишончни сақлаб қолади (ва шу билан бирга паст фоиз ставкаларини ва кредитларга хизмат кўрсатиш нархини), лекин бу фақат қисқа муддатда иш беради.
Эртами кечми инвесторлар АҚШ ўз қарзини қайтариб бера олишига ишончини йўқотади ва АҚШ қимматли қоғозларини сота бошлайди. Шу билан бирга юқори фоиз ставкалари талаб қила бошлайди. Бу эса жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фоиз ставкаларини ошириш эса, ҳали тўланмаган давлат облигациялари қийматини тушириб юборади. Оқибатда бир қатор ташкилотлар – инфестфонд, пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари ва бошқа давлат қарзи эгалари – катта йўқотишга учрайди. Ҳаммаси улкан банкротлик ва навбатдаги иқтисодий инқироз билан якунланади.