Патрушев: мигрантлар оқими Уралда исломий радикаллар фаоллашувига олиб келмоқда

Патрушевнинг таъкидлашича, 2017 йилдан Урал округида 26дан зиёд террористик ташкилотлар ячейкалари аниқланган, экстремистик жиноятлар сони эса 2,5 баробар ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Чет эллик меҳнат мигрантларининг назоратсиз оқимда кириб келиши Уралда исломий радикаллар ва улар ячейкаларининг фаоллашувига олиб келмоқда, деб баёнот қилди РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.
Шунингдек, бу ҳолат Уралдаги террорчилик ташкилотларининг "уйқудаги" ячейкалари сони ошишига олиб келади, деди Ханти-Мансийскдаги Урал федерал округи миллий хавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда Патрушев.
ШҲТ: махсус хизматлар 2 йиллик терроризмга қарши курашиш дастурини маъқуллашди
“Чет эл меҳнат мигрантлари оқимининг назоратсиз кўпайиши, шу жумладан, террористик фаоллашув даражаси юқори бўлган давлатлардан ҳам, радикал исломий ташкилотларнинг “уйқудаги” ячейкалари шаклланишига ёрдам бермоқда”, - деди Патрушев.
Натижада, мигрантлар кўпроқ яшайдиган жойларда зиддийлашув ўчоқлари ошиб бормоқда.
Унинг эслатишича, 2017 йилдан Урал округида 26дан зиёд террористик ташкилотлар ячейкалари аниқланган, экстремистик жиноятлар сони эса 2,5 баробар ошган.