ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Москванинг Европа Иттифоқи билан ташкилот сифатида алоқаси йўқ, уларни Брюссел йўқ қилди, дея баёнот қилди ТИВ раҳбари Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан музокаралардан сўнг.
"Агар Европа кўп йиллар давомида вужудга келтирилган механизмларни шунчаки барбод қилиб, бу муносабатларни узиб ташлаган бўлса, ҳозир фақатгина Европанинг алоҳида давлатлари, яъни ўз миллий манфаатларини дастуриламал қилишни хоҳлаган шерикларгагина эгамиз. Эҳтимол, айнан шу бизнинг Хитой билан муносабатларимиз Европа мамлакатларидан қолган муносабатларга нисбатан тезроқ ривожланаётганига олиб келмоқда. Яна бир бор таъкидлайман, Европа иттифоқи билан ташкилот сифатида муносабатларимиз йўқ. Инфратузилманинг бори Брюсселнинг бирёқлама қарорлари билан йўқ қилинган”, - дея таъкидлади Лавров.
Вазир “Европа иттифоқи Россия билан алоқаларда ушбу аномалияни йўқ қилишни мақсадга мувофиқ деб топган тақдирда ҳам”, Москва бундай бўлган тақдирда ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида, мувозанатни излаш орқали бу муносабатларни ривожлантиришга тайёр бўлади.
"Аммо ҳозирча ғарбий фронтда бизда ўзгаришлар йўқ экан, Шарқда кун тартибимиз жадаллашиб, йилига сайин тобора бойиб бормоқда”, - дея хулоса қилди Лавров.
Сўнгги вақтларда Европа иттифоқининг Россия билан муносабатлари “Навальний иши” туфайли зиддий тус олди. ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритди. Россия ТИВ бу санкцияларни “боши берк кўчага олиб кирувчи ва ноқонуний йўл билан киритилган”, дея баҳолади ва уларга жавоб қайтаришга ваъда берди.
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков хабарига кўра, Кремль Москвага қарши қўлланилаётган санкциялар ўз мақсадига ета олмаётганига шубҳа қилмайди.