https://sputniknews.uz/20210323/lavrov-evroittifo-bilan-munosabatlar-y-ilingan-17896247.html
Лавров: Евроиттифоқ билан муносабатлар йўқ қилинган
Лавров: Евроиттифоқ билан муносабатлар йўқ қилинган
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Москванинг Европа Иттифоқи билан ташкилот сифатида алоқаси йўқ, уларни Брюссел йўқ қилди, дея баёнот қилди ТИВ раҳбари Сергей Лавров
2021-03-23T10:31+0500
2021-03-23T10:31+0500
2021-03-23T10:31+0500
дунёда
европа иттифоқи
навальний
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16113853_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_f7064f8dfc133e35b69c5fbda79ddcf1.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Москванинг Европа Иттифоқи билан ташкилот сифатида алоқаси йўқ, уларни Брюссел йўқ қилди, дея баёнот қилди ТИВ раҳбари Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан музокаралардан сўнг."Агар Европа кўп йиллар давомида вужудга келтирилган механизмларни шунчаки барбод қилиб, бу муносабатларни узиб ташлаган бўлса, ҳозир фақатгина Европанинг алоҳида давлатлари, яъни ўз миллий манфаатларини дастуриламал қилишни хоҳлаган шерикларгагина эгамиз. Эҳтимол, айнан шу бизнинг Хитой билан муносабатларимиз Европа мамлакатларидан қолган муносабатларга нисбатан тезроқ ривожланаётганига олиб келмоқда. Яна бир бор таъкидлайман, Европа иттифоқи билан ташкилот сифатида муносабатларимиз йўқ. Инфратузилманинг бори Брюсселнинг бирёқлама қарорлари билан йўқ қилинган”, - дея таъкидлади Лавров.Вазир “Европа иттифоқи Россия билан алоқаларда ушбу аномалияни йўқ қилишни мақсадга мувофиқ деб топган тақдирда ҳам”, Москва бундай бўлган тақдирда ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида, мувозанатни излаш орқали бу муносабатларни ривожлантиришга тайёр бўлади."Аммо ҳозирча ғарбий фронтда бизда ўзгаришлар йўқ экан, Шарқда кун тартибимиз жадаллашиб, йилига сайин тобора бойиб бормоқда”, - дея хулоса қилди Лавров.Сўнгги вақтларда Европа иттифоқининг Россия билан муносабатлари “Навальний иши” туфайли зиддий тус олди. ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритди. Россия ТИВ бу санкцияларни “боши берк кўчага олиб кирувчи ва ноқонуний йўл билан киритилган”, дея баҳолади ва уларга жавоб қайтаришга ваъда берди.Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков хабарига кўра, Кремль Москвага қарши қўлланилаётган санкциялар ўз мақсадига ета олмаётганига шубҳа қилмайди.
https://sputniknews.uz/20201217/Bemor-ASh-makhsus-khizmatlari-kmagidan-foydalanadi--Putin-Navalnyy-aida-15620492.html
https://sputniknews.uz/20210125/Putin-Navalniyning-surishtiruvi-aida-asr-menga-tegishli-emas-15861399.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16113853_156:0:2887:2048_1920x0_80_0_0_d1214879f27e2bea9654bc5ed02a1efa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, навальний
дунёда, европа иттифоқи, навальний
Лавров: Евроиттифоқ билан муносабатлар йўқ қилинган
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков хабарига кўра, Кремль Москвага қарши қўлланилаётган санкциялар ўз мақсадига ета олмаётганига шубҳа қилмайди.
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Москванинг Европа Иттифоқи билан ташкилот сифатида алоқаси йўқ, уларни Брюссел йўқ қилди, дея баёнот қилди ТИВ раҳбари Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан музокаралардан сўнг.
"Агар Европа кўп йиллар давомида вужудга келтирилган механизмларни шунчаки барбод қилиб, бу муносабатларни узиб ташлаган бўлса, ҳозир фақатгина Европанинг алоҳида давлатлари, яъни ўз миллий манфаатларини дастуриламал қилишни хоҳлаган шерикларгагина эгамиз. Эҳтимол, айнан шу бизнинг Хитой билан муносабатларимиз Европа мамлакатларидан қолган муносабатларга нисбатан тезроқ ривожланаётганига олиб келмоқда. Яна бир бор таъкидлайман, Европа иттифоқи билан ташкилот сифатида муносабатларимиз йўқ. Инфратузилманинг бори Брюсселнинг бирёқлама қарорлари билан йўқ қилинган”, - дея таъкидлади Лавров.
Вазир “Европа иттифоқи Россия билан алоқаларда ушбу аномалияни йўқ қилишни мақсадга мувофиқ деб топган тақдирда ҳам”, Москва бундай бўлган тақдирда ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида, мувозанатни излаш орқали бу муносабатларни ривожлантиришга тайёр бўлади.
"Аммо ҳозирча ғарбий фронтда бизда ўзгаришлар йўқ экан, Шарқда кун тартибимиз жадаллашиб, йилига сайин тобора бойиб бормоқда”, - дея хулоса қилди Лавров.
Сўнгги вақтларда Европа иттифоқининг Россия билан муносабатлари “Навальний иши” туфайли зиддий тус олди. ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритди. Россия ТИВ бу санкцияларни “боши берк кўчага олиб кирувчи ва ноқонуний йўл билан киритилган”, дея баҳолади ва уларга жавоб қайтаришга ваъда берди.
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков хабарига кўра, Кремль Москвага қарши қўлланилаётган санкциялар ўз мақсадига ета олмаётганига шубҳа қилмайди.