ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тошкентда ҳайдовчи икки аёлни уриб юборди. Улардан бири натижада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
Ҳодиса 18 март куни тахминан соат 18:30 ларда Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида рўй берган. 32 ёшли “Spark” ҳайдовчиси йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.
Иккала пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 20 март куни пиёдалардан бири Б.Р. муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.