ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси фашистларнинг тинч аҳолига нисбатан ваҳшийликлари тўғрисидаги жиноий ишларни битта - СССР халқларига қарши амалга оширилган геноцид ҳақида ягона жиноят ишига бирлаштиришга қарор қилди, деди Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин РИА Новостига берган интервьюсида.
Қўмита раҳбарига кўра, Новгород вилояти Жестяная Горка қишлоғида содир бўлган оммавий қатлиомлар тўғрисида,СС-10 "а" Зондеркоманданинг аъзолари томонидан Ейск болалар уйида совет фуқароларини йўқ қилиш жазо операциялари, унда 200 нафардан ортиқ бола ўлдирилган, шунингдек, Псков вилоятининг Моглино қишлоғи ва Симферопол туманидаги собиқ концлагерларда сақланаётган одамларни ўлдириш ҳолатлари ҳақида гап кетмоқда.
Бундан ташқари, жиноят иш юрутивига 1942 йилда Ростов вилоятида тинч аҳолини қатл этиш ишларини киритилди, бу ерда Шахти шаҳри, Змиёвская Балка қишлоғи ва Морозов тумани яқинида 30 мингдан ортиқ киши отиб ўлдирилган.
"Шафқатсиз жазолаш ҳаракатларининг кўлами ва совет иттифоқи республикаларининг тинч аҳолисини бутунлай йўқ қилишга қаратилган қилмишлари ҳақида олинган далилларни ҳисобга олган ҳолда, ТҚ Совет Иттифоқи халқларини немис-фашистлар босқинчилар томонидан амалга оширилган геноцид юзасидан жиноят иши қўзғатишга қарор қилди”, - деди Тергов қўмитаси раҳбари.