АҚШ разведкаси Латвия СС шафқатсиз жаллодларини ёллаган - доклад

© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишУчастники шествия латышского легиона Ваффен СС в Риге.
Участники шествия латышского легиона Ваффен СС в Риге. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ Марказий разведка бошқармаси Совет Иттифоқи тинч аҳолисини қирғин қилишда иштирок этган Латвия СС легиони собиқ аъзоларини фаол равишда ёллаган.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси Иккинчи жаҳон уруши даврида босиб олинган ҳудудларда Совет Иттифоқи тинч аҳолисини қирғин қилишда иштирок этган Латвия СС легионининг собиқ аъзоларини фаол равишда ёллаган, кейинчалик Латвия ССРга қарши қўпорувчилик ишларида улардан фойдаланган. Бу ҳақда “Жаллодлар нафақада. Латвиялик нацист жиноятчилар ЦРУ хизматида” докладида айтилган.
Доклад тақдимоти пайшанба куни "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигида бўлиб ўтади.
Главный редактор телеканала RT и МИА Россия сегодня Маргарита Симоньян. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2020
Симоньян польшалик сиёсатчиларга Европани фашизмдан ким қутқариб қолганини эслатиб қўйди
"Бу докладда чоп этилган маълумотлар Латвия Марказий разведка бошқармаси агентларининг аксарияти Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистларга хизмат қилганлиги, кўпчилик агентлар инсониятга қарши жиноятларга алоқадор, шу жумладан Холокост, Ленинград блокадаси, тинч аҳолига қарши жазо операциялари" – дейилади баёнотда.
Матн “Тарихий хотира” жамғармаси томонидан РИА Новостига тақдим этилди.
Тадқиқотда Новгород вилояти, Жестяная Горка қишлоғи ҳудудида тинч аҳолини, шу жумладан аёллар ва болаларни қирғин қилишда фаол иштирок этган Латвия СС легионери Янис Цирулиснинг Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилгани тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Махфийлиги олиб ташланган Марказий разведка бошқармаси ҳужжатлари таҳлили асосида Daugavas Vanagi ташкилотининг аъзолари, шу жумладан унинг кенгаши аъзолари АҚШ разведка агентлари орасида алоҳида рол ўйнаган.
У Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Белгиядаги ҳарбий асирлар лагерида собиқ Латвия СС легиончилари томонидан яратилган. Ташкилот бош қароргоҳи Ғарбий Германиянинг Мюнстер шаҳрида жойлашган, унинг филиаллари 12та Ғарб давлатларида, хусусан АҚШ, Англия ва Канаданда жойлашган. Ташкилотга тўққиз мингдан зиёд одамни бирлаштирган 130 га яқин маҳаллий бўлимлардан иборат эди.
Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Латвияда филиаллар очилди. Ҳозир Daugavas Vanagi и филиаллари, Латвия СС легионининг энг кўп фахрийлари яшайдиган мамлакатларда мавжуд. Латвиядаги Daugavas Vanagiнинг таклифига биноан ҳар йили 16 март Латвия Легионини хотирлаш куни сифатида нишонланади.
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2019
Матвиенко Совет иттифоқи ва нацист Германияси таққосланишини қоралади
Муаллифлар нима учун Марказий разведка бошқармаси одамзодга қарши жиноятларда аниқ иштирок этган одамларни жалб қилишни афзал кўрганлигини қуйидагича изоҳлайди: "Бу саволга аниқ жавоб бор. Нацистлар жиноятларида иштирок этиш, албатта, ёллаш учун номзодлар учун афзаллик бўлмас эди. Асосий устунлик - нацистлар томонидан ташкил қилинган полиция тузилмалари хизмат қилиш бўлган".
Ҳисобот муаллифларига кўра, собиқ полициячилар “опер иш” учун фойдали бўлган алоқалар ва кўникмаларга эга бўлганлар. "Марказий разведка бошқармаси полиция ходимларини ёллашни афзал кўрган, чунки полициячилар фашистлар томонидан уюштирилган жиноятларда энг фаол иштирок этган", - деб таъкидлашди тарихчилар.
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва тарихчилар фашистларнинг СССРнинг тинч аҳолисига қарши кўплаб жиноятларини фош этишди.
2020 йил октябр ойида Россияда геноцид бўйича биринчи суд қарори қабул қилинди. Суд фашистларнинг Новгород вилояти Жестяная Горка қишлоғи аҳолиси геноцидга учради: 1942-1943 йилларда у ерда 2,5 мингдан ортиқ одам ўлдирилди.
Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳам Германиянинг уруш йилларида олиб борилган сиёсатини геноцид деб ҳам атаган - Совет Иттифоқи қурбонларининг мутлақ катта қисми тинч аҳолини ташкил қилган.
Бу йил ТҚ нацизмни реабилитация қилиш ва тарихни сохталаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинма ташкил этилишини эълон қилди. Бўлинма оммавий қирғинларни амалга оширган шахсларни қидириб топиш, тарихий фактларнинг бузиб кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш ишлари билан шуғулланади.
Янгиликлар лентаси
0