Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади

Ушбу мақола ҳаво ҳарорати -50 даража ва унадн паст Арктика совуқ шароитига мослаштирилган, дунёда муқобили йўқ ягона жанговар техника ҳақида.
Sputnik
Мисли кўрилмаган йўл танламаслик хусусияти, ўқ узиш аниқлиги, оддий жанговар техника жон сақлай олмайдган жойлларда жанг олиб бориш хусусияти – буларнинг барчаси Россиянинг янги артиллерия қурилмаси “Магнолия” ҳақида.
Ушбу янги қурол экстремал совуқ иқлим шароитларида ҳарбий вазифаларни бажараётган Арктика бўлинмаларига етказиб берилади. Россиянинг энг янги ўзиюрар тўпи нималарга қодир?

Алоҳида талаблар

Узоқ Шимолучун яратилаётган янги ўзиюрар тўплар ҳақида дастлабки маълумотлар 2017 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда Мудофаа вазирлиги 120 миллиметрли “Магнолия” икки бўғинли занжир тасмасли транспортёрга асосига ўрнатилган.
Синов вақтида янги қурилма юмшоқ тупроқли ерларда, ботқоқларда, қорли жойларда ўзининг самарали эканини намойиш қилган. Унинг двигатели жуда паст ҳаво ҳароратида ҳам стабил ишлаш қобилиятига эга.
“Магнолия” лоийҳаси "Буревестник" илмий ишлаб чиқариш марказида “Набросок” номли конструкторлий лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида Шимол иқлими учун ўзиюрар тўпдан ташқари яна бир талай ҳаракатланувчи базага эга бўлган артиллерия-миномёт қуроллари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Гусеничный транспортер на выставке "День передовых технологий правоохранительных органов РФ".
“Магнолия”нинг техник хусусиятлари қисман "Армия-2019" форумида маълум бўлган эди. Унинг тортувчиси (Тягач) — 27-тоннали занжирли зирҳланган йўлтанламас ДТ-10ПМ "Витязь". Унинг юк кўтариш қуввати 10 таннадан ортиқ. 800 от кучига эга дизел двигател уни соатига 45 кмгача тезлаштириши мумкин. Сув ҳавзаларида унинг тезлиги 6 км соатга етиши мумкин. Юриш узоқлиги – 700 километргача. Экипаж – 4 киши, қурол аслаҳи орқа бўлимда жойлаштирилади.
Ярим автоматик резбали тўп бир вақтнинг ўзида ҳам гаубица ҳам миномё вазифасини бажаради. Унинг ихтиёрида бир неча хил снарядлар бор, жумладан "Нона" ўзиюрар тўпи снаряди ҳам ва бошқарилувчи “Китолов-2” снарядлари ҳам. Лазарели ярим автомат ўзи нишонга олиш тизими туфайли ушбу қурол тек турган нишонларни биринчи зарбаданоқ деярли 100% кафолат билан йўқ қилиши мумкин.
Жанговор заҳира – 80та снаряд. У 8 километрдан ортиқ масофада жойлашган нишонларга зарба бериши мумкин. Бошқарилувчи снарядлар билан – 10 кмгача. Отиш тезлиги – бир дақиқада 10та снаряд.

Арктика “совути”

Магнолиянинг асосий вазифаси – душманнинг ҳаво ҳужуми ҳимояси, радиоэлектрон кураш воситаларини, ракета установкаларини, зирҳли техникасини, мустаҳкамланган иншоотларини ва тирик жонини йўқ қилишдир.
Нима бўлганда ҳам истиқболли ўзиюрар тўплар – ўта совуқ Арктика шароитига мослаштирилган ягона жанговар техникадир.
Ҳаво-ҳужуми бўлинмалари учун яратилган "Панцирь" ҳам шимол иқлимига мослаштирилган тури бор. Ушбу қурол турли ҳарбий можаорларда ўзини яхши кўрсатган. Лекин Узоқ Шимол шароити учун унининг конструкциясига бир неча жиддий ўзгаришлар киритилган.
Россия ҳарбийларига янги С-350 зенит ракета тизими тақдим этилди
"Панцирь-СА"нинг жанговар бўлимини зирҳланган “Витязь” ичига ўрнатишди, лекин зенит автоматик тўпидан воз кечишди – чунки қаттиқ совуқда унинг ўқ отиш самарадорлиги жиддий камаяди. Унинг ўрнига 6та қўшимча ракета установкалари ўрнатилди. Уларнинг зарба бериш масофаси 20 километрни ташкил қилади.
Яна бир ҳаво зарбасига қарши кураш воситаси - "Тор-М2ДТ" зенит-ракета мажмуасидир. Ушбу қурол 2021 йилда қабул қилинган ва у 50 даражадан паст совуқ ҳавода ишлаши, мураккаб рельефли жойларда ҳаракатланиши ва сув тўсиқларини кесиб ўтиши мумкин.
Мажмуа икки бўлинмасли зирҳли гусеницали йўлтанламас транспортга жойлаштирилади. Бош модулда – экипаж ва унинг ҳаёти учун керакли ускуналар, иккинчи бўлимда эса – ракета учириш мажмуалари.
Тактик ва техник хусусиятлари оддий “Тор”га ўхшаш. У барча 16 кмгача баланликда турдаги ҳаво нишонларини йўқ қилиши мумкин: самолётлар, вертолётлар, қанотли ракеталар, бошқарилувчи снарядлар, кичик ўлчамли учувчисиз аппаратлар ва бошқалар. Мажмуада 16иа зенит ракеталари бор. Уларнинг ҳар бири 2,5 сония интервал билан учирилиши мумкин. “Тор” 1та ракета - 1та нишон принципи асосилда ишлайди. Яъни унинг нишонга тегиш хусусияти жуда юқори.
Арктика қўшинларига шунингдек замонавийлаштирилган Т-80БВМ танклари, МТ-ЛБ базасига ўрнатилган гаубицалар ҳам етказиб берилади.

Шахсий таркиб учун транспорт

Арктик гуруҳнинг ҳарбий хизматчиларимахсус тайёрланган техникада юлиб юрилади. Масалан Ми-8АМТШ-ВА вертолёти. Унинг мойлаш тизими иситиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб -60 даража совуқда ҳам муаммосиз ишлаши мумкин. Вертолётнинг юк кабинаси ҳам иситиш тизимига эга.
Арктик Ми-8нинг учиш узоқлиги 1400 кмдан ошади. Вертолёт ҳавода 7 соатдан ортиқ вақт давомида узулуксиз бўлиши мумкин.
Арктика устидаги ҳарбий мудофаа қобиғи икки сабабга кўра муҳимдир - ҳарбий эксперт
Ерда эса ҳарбийлар кўпчиликка яхши таниш бўлган гусеницали мототранспортлардан фойдаланишади. Уларнинг ерга босими 0,28 кг/см2. Бу пиёда одамникидан кам дегани.
Шунингдек қор-ботқоқда юрувчи транспорт ҳам бор. Улардан разведка, йўналиш солиш ва музликларни текшириш ва ҳарбий техникани кузатиб бориш учун фойдаланишади.
Аскар ва зобитлар истиладиган кабинага эга бўлган Урал ва Камаз автомобилларида, ҳаво ёстиқчали катерларда олиб юрилади. Айрим бўлинмалар ҳато ит ёки кийик чанғиларидан ҳам фойдаланишади. Ушбу қадимий транспорт энг замонавий йўлтанламас ҳам ўта олмаган жойдан ҳам ўтиши мумкин.
Арктик бўлинмалар, албатта, махсус кийим-кечак билан ҳам таъминланади. Уларнинг стандарт кийими 20та элементдан иборат бўлиб, у кўп қаватли матолардан тикилган. У жуда енгил ва қулай бўлиб, жуда иссиқ ва ҳаракат қилишга халал бермайди.