Пентагоннинг даҳшатли туши: АҚШ Россиянинг "Буревестник" кучидан безовта бўлмоқда

Қанотли ракета жанговар зарядининг кучи тротил эквивалентида мегатоннадан ошади ва бу ҳар қандай стратегик нишонни, шу жумладан ер ости ёки сув ости объектларини аниқ йўқ қилиш учун етарли.
Sputnik
Россия миллий хавфсизлик ва давлат суверенитетини ишончли таъминлайдиган юқори технологик қуролларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи. Пентагонни жуда хавотирга солаётган нарса - учиш масофаси чегараланмаган қанотли ракетаси билан Россиянинг "Буревестник" ядровий установкаси, бу АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларининг ҳарбий-сиёсий "устунлиги" учун чақириқ бўлади.
16 март куни бўлиб ўтган Конгресс йиғилишида АҚШ Шимолий қўмондонлиги раҳбари генерал-лейтенант Глен Ван Хёрк "Буревестник" ядровий қанотли ракетаси Россияга "ўта узоқ масофа ва автономлик туфайли ҳар қандай вектордан зарба беришга имкон беради", бу "АҚШга ядровий жанговар ракеталарни етказиш имконини беради” деб айтди.
“Руслан”: Россия "авиа-гигант"ни ишлаб чиқаришни қайта тикламоқда
Хёркнинг фикрига кўра, Россия АҚШга доим бевосита таҳдид солмоқда ва Америка мудофааси учун энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, Россия етакчилари гўёки Американинг сайёрадаги таъсирига путур етказиш, "минтақавий устунлигини тасдиқлаш ва жаҳон державаси мақомини қайтариш"га интилишмоқда.
Эҳтимол, дунёдаги нуфуз ва юқори мақом фақатгина АҚШга хос, аммо "қўлларни буриш" (собиқ президент Барак Обама айтганидек) бу ҳолатда амалга ошириб бўлмайди.
Россия дунёда биринчи бўлиб "Авангард" қитъалараро баллистик ракеталарини гипертовушли ракеталарни жанговар навбатчиликка қўйди, “Посейдон” трансокеан ядро торпедосини муваффақиятли синовдан ўтказишни ва ядро учлигининг барча таркибий қисмларини модернизация қилишни давом этмоқда. Шу билан бирга, Москва анъанавий равишда манфаатлар мувозанати ва муросага келиш йўлларини излашга асосланган тўғри, тенг ҳуқуқли мулоқотга тайёрлигини намойиш этади. Афсуски, Вашингтон ҳали тенг ҳуқуқли шартларда гаплашишга тайёр эмас.
Россия стратегик “Буревестник” қуроли Пентагоннинг даҳшатли тушига айланмоқда.
Айни пайтда РФ Мудофаа вазирлигининг радиолокацион станциялари бир ҳафта ичида асосан Россия ғарбий чегаралари бўйлаб разведка олиб борган хорижий давлатларга қарашли бўлган 27 та разведка-самолётлари ва 14 та пилотсиз учар қурилмаларини аниқлади. Бу Грузия, Молдова, Украина ва Болтиқбўйи давлатларини ўз ичига олган 27 иттифоқдош (қарам?) давлатларнинг 28 минг аскарлари иштирокида АҚШ армиясининг DEFENDER Europe 21 ҳар йили ўтказиладиган кенг кўламли ҳарбий машқлар доирасида амалга оширилмоқда. Россия ҳеч қачон бундай ҳаракатларни АҚШ чегаралари яқинида ўтказмаган.

Юқори технологиялар парвози

"Буревестник"нинг технологик ўзига хослиги уни устунлик ва шу билан бирга РФ Мудофаа вазирлигининг энг махфийлаштирилган лойиҳаларидан бирига айлантиради. Ядровий (реактив) двигателли, дунёда аналоги йўқ, қанотли ракетанинг бир нечта хусусиятлари очиқланган.
Ўлчамлари бўйича "Буревестник" илгари яратилган Россия қанотли ракеталари билан бир қаторда. "Стандарт корпус"да ("стелс" технология бўйича яратилган) атом энергетик установка жойлашган, дунёнинг етакчи давлатлари олимлари ва конструкторлари яратишни орзу қилган эда, аммо фақат Россия мутахассислари бу ғояни амалда рўёбга чиқаришга муваффақ бўлишди.
Шартли равишда чексиз парвозлар оралиғи (минимал чегара 130 минг км) жанговар қўллашнинг янги стратегияси ва тактикасини яратишга, рақибга энг фантастик трансконтинентал траекториялар бўйлаб ҳужум қилишга, мавжуд ва келажакдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини потенциал фойдасиз қилишга имкон беради (дунёдаги бирон бир давлат ракетага қарши тизимларни, чегаралар периметрини ёки унинг бутун ҳудудини қамраб олишга қодир эмас). “Буревестник” жанговар снарядининг кучи тротил эквивалентида мегатоннадан ошади ва бу ҳар қандай стратегик нишон, шу жумладан ер ости ёки сув ости объектларини яксон қилиш учун етарли.
Ядровий қанотли ракетани аниқлаш ва тўхтатиб қолиш деярли мумкин эмас. Сунъий йўлдош “Буревестник” стартини аниқлай олади, кейинчалик эса ракета кўринмас ҳолга келади.
Келажакда турбореактив двигателларни янада кучли ядро реактори билан бирлаштирилиши - стратосферада гипертовушли тезликда учишга қодир бўлган янги самолётни яратиш мумкин. Бу фантастика эмас. Янги глобал масофага учадиган қанотли ракетани синовдан ўтказиш дастурида камида 2та Россия полигонини – “Капустин Яр” ва “Новая Земля” жалб этилган.

Масъулиятсизлик - жазосиз қолиш

Аввалроқ Американинг Military Watch нашри НАТОдан SSC-X-9 Skyfall кодли ном олган - Россиянинг 9М730 "Буревестник" ядровий қанотли ракетасини синовдан ўтказишни қайта бошлагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ОАВга кўра, Арктика архипелаги Новая Земля янги ракетанинг синов майдончаси бўлиб хизмат қилмоқда. Сунъий йўлдошлар полигонда фаолликни қайд этмоқда, у ерда Россия 4 марта "Буревестник" ракеталарини учирган (2017 йил ноябридан 2018 йил февралигача).
Military Watch “Буревестник”нинг ўзига хослигини қайд этади. Учиришдан сўнг ядровий реакторли ракета кўп йиллар давомида учиб юриши мумкин ва Россия Федерацияси ҳудудида рақибнинг олдиндан зарба берган тақдирда ҳам дахлсиз бўлиб қолади.
Яхши раққосга "Искандер"лар ҳалал бермоқда
Ҳавода узоқ вақт қолиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидаги "тешиклар" орқали ҳар қандай йўналишдан ўтиш рақиб нишонларига зарба бериши мумкин.
Бундай технологиялардан Россиядаги бошқа ракета дастурларида фойдаланиш сайёра атрофида доимо "орбиталарда" учиб ўтадиган дахлсиз стратегик ва тактик ядровий ракеталарнинг янги турларини яратишга имкон беради. Мана шу сабабли, тийиб туриш инструменти ва ўч олиш қуроли бўлган “Буревестник” - Пентагон генералларига жуда ҳам ёқмаяпти.
Анъанавий қанотли ракета - бу тизимли равишда чекланган масофага эга реактив қувватли жанговар снаряд (америкалик Томагавк 2500 кмгача учиши мумкин). Ядро реактори бўлган ракета ўнлаб ва юз минглаб километрларни босиб ўтиши мумкин, яъни кўп ойлар ёки йиллар давомида атмосферанинг зич қатламларида "Ернинг сунъий йўлдоши"га айланади.
Америкалик экспертларнинг фикрига кўра, Россиянинг энг янги қанотли ракетаси 2025 йилда қуролланиш учун қабул қилинади. Россиялик мутахассисларнинг таҳминларига кўра, стратегик “Буревестник” 2027 йилдан илгари жанговар сафда бўлади ва унинг жанговар салоҳияти 2026 йил 5 февралгача узайтирилган Россия-Америка стратегик ҳужум қуроллари шартномасида (СНВ-3) ҳисобга олинмайди. Қандай бўлмасин "Буревестник" Вашингтон ва Брюсселдаги "шериклар" учун жазосиз қолиш тасаввурини тарқатиб юборади ҳамда уларнинг масъулиятини, тинчликсеварлик ва гапга кўнувчанликни сезиларли даражада оширади.