Инсоният глобал сув танқислиги ҳақида огоҳлантирилди

Маълум қилинишича, бугунги кунда 2 миллиарддан зиёд киши судан эркин фойдалана олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. ЮНЕСКО яқин ўн йилликда сув ресурсларининг глобал танқислиги юзага келишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот сайтида чоп қилинган маърузада баён қилинган.
Олинган ҳисоб-китобларга кўра, инсоният 2030 йилга келиб 40 фоиз миқдорида глобал сув танқислигига юз тутади.
Таъкидланишича, глобал хусусиятга эга бошқа муаммолар вазиятни яна оғирлаштиради.
Тожикистондаги музликларнинг эриши Марказий Осиё учун хавф туғдиради – Раҳмон
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган дунё инқирози аҳолини сув билан таъминлаш муаммосини янада равшанроқ қилган. Маълум қилинишича, бугунги кунда 2 миллиарддан зиёд киши судан эркин фойдалана олмайди.
Маъруза муаллифлари бугунги кунда сув захираларини сақлаб қолиш учун етарлича саъй-ҳаракат қилинмаяпти деб ҳисоблашади. Шу боис ЮНЕСКО сув қийматини нафақат унинг бозор нархи, балки унинг тарқатилиши олиб келадиган нафларни ҳисобга олиб баҳолаш инобатга олинган моделни ишлаб чиқишга чақирган.