Душанбе МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 2021 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда МДҲ интернет портали хабар қилмоқда.
Душанбе ҳокими Рустам Эмомалига 21 март куни тегишли сертификат топширилган. Маросим Опера ва балет театрида бўлиб ўтган.
Душанбе получил сертификат культурной столицы СНГ
МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ижро этувчи директори Анатолий Исканов Душанбега Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти мақоми берилиши яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз билан бир кунда тўғри келгани рамзий маънога эгалигини таъкидлади.
Тадбир меҳмонларига шаҳар ҳақидаги қисқа метражли фильм намойиш этилди. Шунингдек, уларни турли ижодий гуруҳлар ўзларининг чиқишлари билан хушнуд этишди.
2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.
Ушбу мақом Ҳамдўстлик шаҳарларига 2011 йилдан буён берилади.