https://sputniknews.uz/20210322/dushanbe-mdhning-madaniy-poytaxti-deb-elon-qilindi-17886413.html
Душанбе МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди
Душанбе МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 2021 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари маданий пойтахти деб эълон қилинди.
2021-03-22T17:33+0500
2021-03-22T17:33+0500
2021-03-22T17:33+0500
дунёда
душанбе
мдҳ
рустам эмомали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/16/17880580_0:298:2861:1907_1920x0_80_0_0_0ee9e4621471b71b4d70fbfe33720505.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 2021 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда МДҲ интернет портали хабар қилмоқда.Душанбе ҳокими Рустам Эмомалига 21 март куни тегишли сертификат топширилган. Маросим Опера ва балет театрида бўлиб ўтган.МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ижро этувчи директори Анатолий Исканов Душанбега Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти мақоми берилиши яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз билан бир кунда тўғри келгани рамзий маънога эгалигини таъкидлади.Тадбир меҳмонларига шаҳар ҳақидаги қисқа метражли фильм намойиш этилди. Шунингдек, уларни турли ижодий гуруҳлар ўзларининг чиқишлари билан хушнуд этишди.2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.Ушбу мақом Ҳамдўстлик шаҳарларига 2011 йилдан буён берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/16/17880580_206:0:2749:1907_1920x0_80_0_0_6071e0fe22d904ab80bbd4643bd99e2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, душанбе, мдҳ, рустам эмомали
дунёда, душанбе, мдҳ, рустам эмомали
Душанбе МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди
2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 2021 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда МДҲ интернет портали
хабар қилмоқда.
Душанбе ҳокими Рустам Эмомалига 21 март куни тегишли сертификат топширилган. Маросим Опера ва балет театрида бўлиб ўтган.
МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ижро этувчи директори Анатолий Исканов Душанбега Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти мақоми берилиши яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз билан бир кунда тўғри келгани рамзий маънога эгалигини таъкидлади.
Тадбир меҳмонларига шаҳар ҳақидаги қисқа метражли фильм намойиш этилди. Шунингдек, уларни турли ижодий гуруҳлар ўзларининг чиқишлари билан хушнуд этишди.
2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.
Ушбу мақом Ҳамдўстлик шаҳарларига 2011 йилдан буён берилади.