ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Жорий йил май ойида Тошкент – Балиқчи – Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар берилди “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти сайтида.
Тошкентда "Қирғиз темир йўли" миллий компания давлат корхонаси раҳбари Василий Дашков бошчилигидаги делегациянинг "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Хуснутдик Хосилов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда йўловчи поезди қатновини тиклаш масаласи бўйича бир қарорга келинган. Эслатиб ўтамиз, темир йўл составининг қатнови ўтган йилда коронавирус пандемияси вақтида вақтинча тўхтатилган эди.
Режага кўра, поезд май ойидан бошлаб беш ой давомида ҳафтасига бир марта қатновни амалга оширади.
Тошкент – Балиқчи – Тошкент бўйича қатнов биринчи маротаба 2019 йилда туристик мавсум вақтида йўлга қўйилган эди.