ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 124 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 095 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 79 631 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоиз.
Айни пайтда 842 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 120,9 миллиондан ошди, 2,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (29,3 млн), Бразилияда (11,6 млн), Ҳиндистонда (11,4 млн).