Карантин яна кескинлашадими? Атабеков жавоби

© Sputnik / Рамиз БахтияровБектемирский пост ГАИ
Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков карантин чоралари кучайтириладими, деган саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков карантин чоралари кучайтириладими деган саволга жавоб берди.
“Ҳаммани безовта қиладиган савол - карантин яна кучайтириладими? Карантин яна кескинлашадими, ҳаракатлар чегараланадими, фаолиятлар тўхтатиладими - деган саволлар қизиқтиради.
Бизнинг жавобимиз шу: қанақа бўлиши ва қандай тартибда бу чеклов тадбирларини ёки карантин тадбирларини татбиқ этилишига биз ўзимиз сабабчимиз.
Агар биз ҳали бекор қилинмаган - дока ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва аҳоли гавжум бўлган жойларга боришдан ўзимизни тийиш каби жиҳатларни ёдимиздан чиқармасдан, ўша касаллик манбаидан иккинчи бир соғлом одамга юқишига йўқ қўймайдиган чораларни кўрадиган бўлсак, демак вазиятни бу даражада кескин, яъни чеклов ва карантин тадбирларни кескинлашига ҳеч қандай асос йўқ.
Шу билан биргаликда, биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кеттикки, бу табиий касалликни қайд этилишидаги статистик рақамларни ортиб боришида намоён бўлаяпти”, - деди ССВ вакили.
Янгиликлар лентаси
0