Паркент тумани ҳокими ўзгарди

Шоҳрух Шоаҳмедов Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Шоҳрух Шоаҳмедов Тошкент вилояти Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.
Паркент ҳокимининг “Captiva” сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди
Лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.