Паркент ҳокимининг “Captiva” сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

© WikipediaChevrolet Captiva
Chevrolet Captiva - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Captiva” автомобили 260 млн сўмга сотиб олган Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳолати юзасидан маълумот берди.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Паркент ҳокимлиги харид қилган “Captiva” юзасидан Бош прокуратурага сўров юборилди

Аввалроқ агентлик Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратурага терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборган эди.

Ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган.

Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаби бузилгани, хусусан, автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.

“Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0