Қозоғистон бош вазири "Спутник V" билан эмланганларнинг аҳволи ҳақида ахборот берди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Вакциналаш жараёнини бошдан кечирган қозоғистонликлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, организмнинг вакцинага салбий таъсирлари қайд этилмади , деб хабар қилди Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин.
Айни вақтда Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш жараёнлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади
Илк 22 минг доза вакцина Россиядан Қозоғистонга етказилган ва шундан сўнг Карагандадаги фармацевтика мажмуасида ушбу вакцинани ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган эди.
Сал аввал Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда "Спутник V" вакцинаси билан эмланганлар сони 76 минг кишидан ошганлиги ҳақида хабар қилганди.
Россиянинг "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг августида рўйхатдан ўтказилган. Препарат Гамалея номидаги эпидемиология ва микробилогия миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцина COVID-19 га қарши профилактика учун яратилган дунёдаги биринчи препаратдир. "Спутник V" ўрганилган ва текширилган инсон аденовирусли векторлари платформаси асосида яратилган.
Клиник тадқиқотлар давомида вакцинанинг юқори самардорлиги ва хавфсизлиги ўз исботини топган. Шу вақтгача дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатлари "Спутник V"ни қўллашни маъқуллади.