https://sputniknews.uz/20210310/ozbekistonga-1-million-doza-sputnik-v-olib-kelindi-17632832.html
Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади
Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ўзбекистонга 1 миллион доза Россиянинг "Спутник V" вакцинаси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири АОКАда бўлиб ўтаётган
2021-03-10T14:30+0500
2021-03-10T14:30+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
вакцина
спутник v вакцинаси
astrazeneca
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16101269_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_71dd0720f30b80a881eb75be0e0575b8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ўзбекистонга 1 миллион доза Россиянинг "Спутник V" вакцинаси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири АОКАда бўлиб ўтаётган брифингдан. Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасининг рўйхатдан ўтказиш жараёни амалга оширилмоқда. Шунингдек, Covax дастури доирасида Ўзбекистонга бошқа хорижий вакциналар олиб келиниши кутилмоқда. Хусусан 15-20 мартга қадар AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза вакцинани олиб келиш кутилмоқда. Ундан ташқари, Хитой ва Ўзбекистон биргаликда ишлаб чиққан вакцинадан ҳам 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилган. Баҳодир Юсупалиев айтишига қараганда бугунги кунда бутун дунёда вакцина танқислиги кузатимоқда. Ўзбекистон вакцина етказиб бериш борасида 12та компания билан музокаралар олиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16101269_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_883c3dbd8c3cd11d5c9dcbb44c86787f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина, спутник v вакцинаси, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, вакцина, спутник v вакцинаси, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистонга 1 миллион доза "Спутник V" олиб келинади
14:30 10.03.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Айни дамда Россиянинг "Спутник V" вакцинаси республикада рўйхатдан ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ўзбекистонга 1 миллион доза Россиянинг "Спутник V" вакцинаси олиб келинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири АОКАда бўлиб ўтаётган брифингдан.
Бугунги кунда 1 миллион доза "Спутник V" вакцинасини харид қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун тегишли шартнома ишлаб чиқилган в у Россия томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу вакцинани ҳам Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасининг рўйхатдан ўтказиш жараёни амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Covax дастури доирасида Ўзбекистонга бошқа хорижий вакциналар олиб келиниши кутилмоқда. Хусусан 15-20 мартга қадар AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза вакцинани олиб келиш кутилмоқда.
Ундан ташқари, Хитой ва Ўзбекистон биргаликда ишлаб чиққан вакцинадан ҳам 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилган.
Баҳодир Юсупалиев айтишига қараганда бугунги кунда бутун дунёда вакцина танқислиги кузатимоқда. Ўзбекистон вакцина етказиб бериш борасида 12та компания билан музокаралар олиб бормоқда.