Роппа-роса бир йил аввал, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган эди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов расман маълум қилган эди.
16 мартдан бошлаб мамлакатда карантин жорий этилди. Мактаблар, боғчалар ва олийгоҳлар ёпилди. Кўчалар бўшаб қолди.
Чегаралар ёпилди. Ҳукумат авиа, темир йўл алоқаларни узиб қўйди. Фуқароларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди. Шу билан бирга хорижда қолиб кетган фуқароларни қайтариш бўйича чоралар кўрилди.
Минтақалараро ҳаракат вақтинча тўхтатилди. Кириш жойларда блокпостлар ўрнатилди.
Махсус стикерга эга ҳайдовчилар ҳаракатланиши мумкин эди, холос.
Ниқоб тақиш юриб мажбурий бўлди. Ниқобсизлар каттагина жарима тортила бошланди. Бу ҳозир ҳам амалда.
Бозор ва бошқа жойларга киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанди.
Бозорлар, муассасалар, кўчалар, транспорт воситалари мунтазам дезинфекция қилинди.
Ёпилган чегаралар мигрантларга катта қийинчилик туғдирди. Уларни ватанга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилди. Биринчи навбатда, қариялар, аёллар ва болалар олиб кетилди.
Янги инфекция касалхоналари қад ростлай бошлади.
Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зона ташкил қилинди. Фуқаролар ватанга қайтганда мажбурий икки ҳафталик карантиндан ўтишлари зарур
Тошкентнинг "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар марказида Хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Кўнгилли ёшлардан иборат операторлар 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлади.
Хонанда Севара Назархон хайрия марказида волонтёрлик қилди.
Коронавирусдан тузалган сони аниқланаётган ҳолатлар орта бошлади.
Карантин чоралари енгиллаштирилиб, қатор ташкилотлар ишига рухсат берилди.
Роппа-роса бир йил ўтиб 2021 йил 15 март куни пойтахтдаги боғчалардан бири карантинга ёпилди. 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилди.
Коронавирусни жиловлаш ва енгишга оммавий эмлаш ёрдам беради. Ҳукумат эмлашни март ойидан бошламоқчи. Аҳолини эмлашда Россиянинг "Спутник V" вакцинасидан ҳам фойдаланилади.
“Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.
2021 йил 15 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 80 743 киши ковид билан касалланган. Шулардан 79 371 тузалиб кетган. 622 киши эса вирус қурбонига айланган.