Ўзбекистон коронавирусли бир йилни қандай бошдан кечирди
Ўзбекистон коронавирусли бир йилни қандай бошдан кечирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўн олтинчи март куни республика коронавирус инфекцияси тарқалиши сабаб карантин эълон қилганига роппа-роса бир йил тўлади. Ўшандан буён мамлакат икки локдаунни... 16.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
Ўн олтинчи март куни республика коронавирус инфекцияси тарқалиши сабаб карантин эълон қилганига роппа-роса бир йил тўлади. Ўшандан буён мамлакат икки локдаунни бошдан кечирди. Булар қандай бўлганини суратлар ёрдамида эсга оламиз.
Роппа-роса бир йил аввал, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган эди.Бу ҳақдаСоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов расман маълум қилган эди.
Чегаралар ёпилди. Ҳукумат авиа, темир йўл алоқаларни узиб қўйди. Фуқароларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди. Шу билан бирга хорижда қолиб кетган фуқароларни қайтариш бўйича чоралар кўрилди.
Ёпилган чегаралар мигрантларга катта қийинчилик туғдирди. Уларни ватанга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилди. Биринчи навбатда, қариялар, аёллар ва болалар олиб кетилди.
Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зона ташкил қилинди. Фуқаролар ватанга қайтганда мажбурий икки ҳафталик карантиндан ўтишлари зарур
Кўнгилли ёшлардан иборат операторлар 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлади.
Роппа-роса бир йил ўтиб 2021 йил 15 март куни пойтахтдаги боғчалардан бири карантинга ёпилди. 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилди.
Коронавирусни жиловлаш ва енгишга оммавий эмлаш ёрдам беради. Ҳукумат эмлашни март ойидан бошламоқчи. Аҳолини эмлашда Россиянинг "Спутник V" вакцинасидан ҳам фойдаланилади.
“Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.
2021 йил 15 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 80 743 киши ковид билан касалланган. Шулардан 79 371 тузалиб кетган. 622 киши эса вирус қурбонига айланган.