Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси - Қирғизистон ҳукумати тафсилотларни ошкор қилди

Жамғарма бош қароргоҳи Бишкек шаҳрида жойлашган бўлади, устав капитали 50 миллион долларни ташкил қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси тузилишининг айрим тафсилотларини ошкор қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати бу фонд тўғрисидаги битим ўтган ҳафта Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланганини маълум қилди.
Жамғарма иқтисодиётни модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. Вазифалар, функциялар, тузилиши ва ишлаш тартиби, бошқарув органларининг ваколатлари низомда белгиланади. Жамғарманинг бош қароргоҳи Бишкек шаҳрида жойлашган бўлади.
Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди
Жамғарма икки давлат иқтисодиётларининг устувор соҳаларидаги ўзини ўзи қоплайдиган лойиҳаларга кредитлар бериш, хўжалик юритувчи субъектларни молиялаштириш режалаштирилган.
Жамғарма қуйидаги соҳаларда инвестиция бериш кўзда тутилган:
агросаноат комплекси;
тикувчилик ва тўқимачилик саноати;
ишлаб чиқариш саноати;
кон-металлургия саноати;
транспорт;
уй-жой қурилиши;
савдо;
тадбиркорликни ривожлантириш;
энергетика комплекси;
инфратузилмани ривожлантириш;
туризмни ривожлантириш.
Жамғарманинг устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 2014 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда.