"АҚШ қирғоқларида тобора кўпроқ пайдо бўлаётган" Россия сувости кемалари ва келгуси йилда Россия ҲДФ қуролланадиган янги "Циркон" гипертовушли ракетаси айниқса Пентагонни ташвишга солмоқда.
АҚШ ҳарбийлари бу ракета билан қуролланган сувости кемалари АҚШ аксарият қисмида қуруқликдаги нишонларга зарба бера олишидан қўрқишмоқда. "Циркон" улар учун мушкул вазифа бўлиб қолади.
Бунинг учун АҚШ ва НАТО Россия ҳарбий кемаларининг АҚШ ва унинг иттифоқчилари қирғоқларига яқинлашиши олдини олиш йўлини изламоқдалар. АҚШ ва НАТО ҳарбий амалдорларига келган ғоялардан бири – блокада. Бироқ, бу вариант уруш эълон қилиш билан баробардир.