Россияда ўз ишидан энг мамнун касб эгалари аниқланди

Қўриқлаш хизмати, транспорт ва савдо соҳаларида эса ўз ишидан норозилар сони энг кўп учрар экан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россиянинг "Работа.ру" иш қидириш портали ўз ишидан энг мамнун ва энг норози касб эгаларини аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўровда Россиянинг барча ҳудудларидан 5,5 минг киши иштирок этган. Умуман олганда россияликларнинг 46% ўзларининг ҳозирги ишидан мамнун эканини қайд этишган.
Сўровда маълум бўлишича ўз касбидан мамнун бўлган фуқаролар энг кўп ахборот технологиялари, оммавий овқатланиш ва тиббиёт соҳасида фаолият юритар экан.
“Энг мамнун касб эгалари – IT соҳасида - 60%, ресторан ва кафелар соҳасида – 52%, тиббиёт соҳасида – 50%”, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, банк ва сармоялар ҳамда таълим соҳасида – 49%, маркетинг ва реклама соҳасида – 48%, ишлаб чиқаришда – 45% ходимлар ўз ишидан мамнун эканликлари аниқланган.
Москвада энг кўп ҳақ тўланадиган иш ўринлари айтилди
Қўриқлаш, транспорт ва савдо соҳаларида эса – ўз ишидан норозилар сони нисбатан кўп учрар экан.
Хусусан, сўровда қўриқлаш соҳасида 43 %, транспорт соҳасида – 41% ва савдо соҳасида – атиги 39% кишилар ўз ишидан мамнун эканликларини билдиришган.
Сўровда норозилик билдирганларнинг аксарияти - 77% ўз маошларидан норози эканликларини билдиришган, учдан бири – меҳнат шароитларидан ва 25 % - бошлиқлар меносабатидан норози эканликларини билдиришган.
Шунингдек меҳнат жадвалидан норозилар сони - 22%, ишхона манзилидан норозилар – 19% ва иш жамоаларидан норозилар сони – 5%ни ташкил этган.