https://sputniknews.uz/20210315/rossiyada-oz-ishidan-eng-mamnun-kasb-egalari-aniqlandi--17751830.html
Россияда ўз ишидан энг мамнун касб эгалари аниқланди
Россияда ўз ишидан энг мамнун касб эгалари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россиянинг "Работа.ру" иш қидириш портали ўз ишидан энг мамнун ва энг норози касб эгаларини аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
2021-03-15T12:11+0500
2021-03-15T12:11+0500
2021-03-15T15:47+0500
иш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17749810_0:0:2922:1645_1920x0_80_0_0_4aeef847a06b2068dbc8551177db0701.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россиянинг "Работа.ру" иш қидириш портали ўз ишидан энг мамнун ва энг норози касб эгаларини аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўровда Россиянинг барча ҳудудларидан 5,5 минг киши иштирок этган. Умуман олганда россияликларнинг 46% ўзларининг ҳозирги ишидан мамнун эканини қайд этишган. Сўровда маълум бўлишича ўз касбидан мамнун бўлган фуқаролар энг кўп ахборот технологиялари, оммавий овқатланиш ва тиббиёт соҳасида фаолият юритар экан. Ундан ташқари, банк ва сармоялар ҳамда таълим соҳасида – 49%, маркетинг ва реклама соҳасида – 48%, ишлаб чиқаришда – 45% ходимлар ўз ишидан мамнун эканликлари аниқланган. Қўриқлаш, транспорт ва савдо соҳаларида эса – ўз ишидан норозилар сони нисбатан кўп учрар экан. Хусусан, сўровда қўриқлаш соҳасида 43 %, транспорт соҳасида – 41% ва савдо соҳасида – атиги 39% кишилар ўз ишидан мамнун эканликларини билдиришган. Сўровда норозилик билдирганларнинг аксарияти - 77% ўз маошларидан норози эканликларини билдиришган, учдан бири – меҳнат шароитларидан ва 25 % - бошлиқлар меносабатидан норози эканликларини билдиришган. Шунингдек меҳнат жадвалидан норозилар сони - 22%, ишхона манзилидан норозилар – 19% ва иш жамоаларидан норозилар сони – 5%ни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20210303/Moskvada-eng--kp-a-tlanadigan-ish-rinlari-aytildi-16116442.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17749810_191:0:2922:2048_1920x0_80_0_0_624b5b89a3aebc0731dc3832c55432ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иш, россия
Россияда ўз ишидан энг мамнун касб эгалари аниқланди
12:11 15.03.2021 (янгиланди: 15:47 15.03.2021) Қўриқлаш хизмати, транспорт ва савдо соҳаларида эса ўз ишидан норозилар сони энг кўп учрар экан.
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россиянинг "
Работа.ру" иш қидириш портали ўз ишидан энг мамнун ва энг норози касб эгаларини аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўровда Россиянинг барча ҳудудларидан 5,5 минг киши иштирок этган. Умуман олганда россияликларнинг 46% ўзларининг ҳозирги ишидан мамнун эканини қайд этишган.
Сўровда маълум бўлишича ўз касбидан мамнун бўлган фуқаролар энг кўп ахборот технологиялари, оммавий овқатланиш ва тиббиёт соҳасида фаолият юритар экан.
“Энг мамнун касб эгалари – IT соҳасида - 60%, ресторан ва кафелар соҳасида – 52%, тиббиёт соҳасида – 50%”, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, банк ва сармоялар ҳамда таълим соҳасида – 49%, маркетинг ва реклама соҳасида – 48%, ишлаб чиқаришда – 45% ходимлар ўз ишидан мамнун эканликлари аниқланган.
Қўриқлаш, транспорт ва савдо соҳаларида эса – ўз ишидан норозилар сони нисбатан кўп учрар экан.
Хусусан, сўровда қўриқлаш соҳасида 43 %, транспорт соҳасида – 41% ва савдо соҳасида – атиги 39% кишилар ўз ишидан мамнун эканликларини билдиришган.
Сўровда норозилик билдирганларнинг аксарияти - 77% ўз маошларидан норози эканликларини билдиришган, учдан бири – меҳнат шароитларидан ва 25 % - бошлиқлар меносабатидан норози эканликларини билдиришган.
Шунингдек меҳнат жадвалидан норозилар сони - 22%, ишхона манзилидан норозилар – 19% ва иш жамоаларидан норозилар сони – 5%ни ташкил этган.