Самарқандда Имом Бухорий мавзусида халқаро анжуман бошланиш арафасида

Самарқандда Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрнига бақишланган анжуман бошланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Айни дамда Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция бошланиш арафасида деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.
Нуфузли халқаро анжуман қуйидаги мавзуларга бағишланади:
1. Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари;
2. Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни;
3. Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, диний-миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар ва ўзгаришларни тарғиб қилиш.
Афғонистон ва Тожикистон диний уламолари Самарқандга етиб келишди
Халқаро анжуманда ўз она тилида чиқиш қилган ҳар бир маърузачининг нутқи таржимонлар томонидан тегишли тилларга таржима қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллари 13-14 март кунлари Самарқандга етиб етиб келишган эди.